...
МЕНЮ
ONLINE TV

Исроил Мадримов энди профессионал боксчи


11:56, 10.11.2018 Спорт
 2 672

Мадримов профессионал боксдаги дебют жангини 24 ноябрь куни Атлантик-Сити шаҳрида ўтказади.

Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби Исроил Мадримов энди фаолиятини профессионал боксда давом эттирадиган бўлди. Исроиол бу борада Россиянинг “Мир Бокса” промоутерлик компанияси билан келишувга эришди, дея ёзмоқда МОҚ Матбуот хизмати.

“Ҳурматли дўстлар, мен фаолиятимда муҳим қадам ташлаганимни ва профессионал боксга ўтишимни мамнуният билан эълон қилмоқдаман. Бу борада кўплаб таклифлар олдим ва проф боксда ўз келажагимни ишонишим мумкин бўлган “Мир Бокса” ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдим. Бундай имкониятга эга бўлганимдан жуда хурсандман ва бундан миннатдорман”, деди Исроил Мадримов.



Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов Индонезия мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини бажарган ва мусобақада олтин медалга эга чиққанди.







Исроил профессионал боксдаги дебют жангини 24 ноябрь куни Атлантик-Сити шаҳрида ўтказади. Ўша куни унга Виктор Эрнандес рақиблик қилади. Маълумот учун, Эрнандес профессионал боксда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (6 та жангда нокаут эвазига). 2 маротаба мағлубиятга учраган.

Теглар:Исроил Мадримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!