...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда гепатит, ўпка сили билан касалланиш камаймаяпти


11:35, 10.11.2018 Жамият
 2 705

Ўзбекистондаги айрим ҳудудларда юқумли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш ишлари қониқарли даражада эмас. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида гепатит, ўпка сили билан касалланиш сони республика бўйича 20 фоизгача камайган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг айрим туманларида камаймаган. Бу ҳақда кеча, 9 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. 

Йиғилишда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Оналар ва болалар ўлимига сабаб бўлаётган омилларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Юқумли бўлмаган касалликларни профилактика қилиш ишлари талаб даражасида йўлга қўйилмагани қайд этилди. Қатор ихтисослаштирилган марказларнинг бу борадаги фаолияти танқид қилинди. 

Шу боис республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги моддий-техник база ва даволаш ҳолатини ўрганиб, мавжуд камчиликларни ҳал этиш, ОИТСнинг олдини олиш, хорижий давлатларда меҳнат қилиб қайтган шахсларни мажбурий тест текширувидан ўтказишнинг қонуний механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Теглар:гепатит соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар