Битта дроннинг ҳаво чегараларини бузиши икки мамлакат ўртасидаги катта низога айланиши мумкин.
Исроил ҳарбий самолёти Сурия ҳудудида Эрон ҳарбий мақсадларини ўрганиш мақсадида учиб ўтаётганида номаълум душман томонидан ўққа тутилиши натижасида ерга қулади. Бу ҳақда “SKY news” хабар бермоқда.
Исроил ҳарбийлари Эрон ҳарбий дрони уриб туширилгач, Сурияда форсларнинг сиёсий позициясини ўрганишни мақсадида кузатув олиб борганини маълум қилган.
Уриб туширилган Ф-16 самолётидаги икки учувчилар тирик қолгани ва улардан бири жиддий жароҳатлангани хабар қилинмоқда.
Эрон дрони уриб туширилгани ортидан аниқлаштиришларни давом эттирган Исроил полициясининг маълум қилишича, улар Сурияда Эронга қарашли бўлган ҳудудларни кузатиб борган ва 4 та шундай ҳудуд борлиги ҳақида ахборот олганини айтди.
Исроил дрон ҳақида Эронга жиддий огоҳлантириш юборган.
Сўнгги кунларда Исроил расмийлари Сурияда Эрон ҳарбий кучлари мавжудлигини таъкидлаб келаётган эди. Мазкур воқуалар Яқин Шарқда тинчлик мувозанатига салбий таъсир қилиши мумкин.