...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўқолган гувоҳномаларни қайтадан олиш мумкинми?


14:17, 16.06.2018 Жамият
 2 607

Бундай ҳолларда ФҲДЁ (ЗАГС) органларига мурожаат қилиш лозим ва...

Ўзбекистонда туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилганда нима қилиш керак? Тўғри, аксарият фуқароларда шу каби ҳолатлар содир бўлган. Адлия вазирлиги бундай ҳолларда нима қилиш ҳақида ҳақида тушунча берди.
 
Унга кўра, бундай ҳолларда ФҲДЁ (ЗАГС) органларига мурожаат қилиш лозим. Бунда ўша далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органига ёки ўзи яшаб турган жойдаги ФҲДЁ органига мурожаат этиш мумкин.
 
Яшаш жойидаги ФҲДЁ органи орқали такрорий гувоҳнома бериш тўғрисидаги илтимос билан мурожаат этилганда аризани қабул қилган ФҲДЁ органи уни гувоҳномани берган ФҲДЁ органига ижро учун жўнатади.
 
Почта орқали келиб тушган такрорий гувоҳнома сўралган аризалар шу куни ижро этилади ва йўлланма хат билан биргаликда ФҲДЁ органига жўнатилади ва бир вақтнинг ўзида ариза берувчига гувоҳнома жўнатилгани ҳақида хабарнома юборилади.
 
Ариза берувчи гувоҳномани берган ФҲДЁ органига мурожаат этганда такрорий гувоҳнома шу куниёқ берилади.
 
Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар ўша шахснинг ўзига, унинг ота-онасига ёки тасдиқланган ишонч қоғози асосида бошқа шахсларга берилади.
 
Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.
 
Ўлим ҳақидаги такрорий гувоҳномалар марҳумнинг яқин қариндошларига ва меросхўрларига ёки ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.
 
Никоҳ тузилганлиги ва никоҳдан ажралганлик ҳақидаги такрорий гувоҳномалар тегишли шахсларнинг ўзларига ёки ишонч қоғозига эга бўлган шахсларга берилади.
 
Никоҳдан ажратилганда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарур ҳолларда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги маълумотнома берилиши мумкин.
 
Такрорий гувоҳномалар берганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида герб йиғими (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳнома бундан мустасно) ва энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида давлат божи тўлаш лозим.
 
Эслатиб ўтамиз, такрорий гувоҳномаларни бериш 2018 йил 1 июндан эътиборан Нукус, Андижон, Наманган, Термиз, Когон, Зарафшон, Шаҳрисабз, Қўқон шаҳарлари, Юнусобод, Дўстлик, Пастдарғом, Сирдарё, Чирчиқ, Хонқа туманларида Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гувоҳнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар