...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бинали Йилдирим Олий Мажлисда нутқ сўзлайди


13:13, 24.09.2018 Жамият
 2 078

Парламент раисига Семиҳа Йилдирим ва Туркия парламенти депуптатлари ҳамроҳлик қилмоқда.

Хабарингиз бор, Туркия Республикаси Буюк Миллат Мажлиси раиси Бинали Йилдирим айни дамда Ўзбекистонда бўлиб турибди. Турк парламенти раиси бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ташриф буюради.
 
Бинали Йилдирим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.
 
Бинали Йилдирим Ўзбекистонга ёлғиз келгани йўқ. Унга турмуш ўртоғи Семиҳа Йилдирим ва Туркия парламенти депуптатлари ҳамроҳлик қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йил 29-30 апрель – 1 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлаган эди. 

Теглар:Бинали Йилдирим Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар