...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Афғонистонга нега борди?


18:57, 23.12.2017 Жамият
 4 454

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан 2017 йил 4-6 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган эди.

Жорий йилнинг 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Республикасида бўлди.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан 2017 йил 4-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида эришган келишувларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрида икки томонлама қатор учрашувлар ўтказди.


 
Музокараларда ҳамкорликнинг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
 
Ўзбекистон делегациясини Президент Муҳаммад Ашраф Ғани қабул қилди. Афғонистон раҳбари томонларни қизиқтирган барча соҳаларда Ўзбекистон – Афғонистон мулоқотини кенгайтиришдан манфаатдор эканини яна бир бор тасдиқлади.
 
Афғонистон пойтахтида Абдулазиз Камилов, шунингдек, Афғонистон Миллий бирдамлик ҳукуматининг Ижроия кенгаши раиси Абдулла Абдулла, Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббани, Молия вазири Эклил Ҳаким, Президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳамма Ҳания Атмар билан учрашгани хабар қилинмоқда.
 

Теглар:Абдулазиз Камилов Ўзбекистон-Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар