...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов Қувайт ТИВ раҳбарини Ўзбекистонга таклиф этди


20:20, 09.02.2017 Жамият
 1 859

Учрашув якунларига кўра олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим, дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида Битим имзоланди.

8 февраль куни расмий ташриф билан Қувайтда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 

Ўзбекистон ва Қувайт Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди доирасидаги музокараларда икки томонлама ва халқаро кун тартибдаги бир қатор масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.
 
Вазирлар Ўзбекистон ва Қувайтнинг ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон-Қувайт алоқаларини савдо, инвестиция ва бошқа соҳаларда ва истиқболли йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда изчил ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш учун мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.
 
Ўзбекистон томони Тошкент шаҳрида “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунёдкорлик йўли” шиори остида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлагани учун Қувайт томонига миннатдорчилик билдирди.
 
Абдулазиз Камилов Қувайт ТИВ Раҳбарини ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.
 
Учрашув якунларига кўра олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим, дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди (ҚАИТФ) ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашинув Меморандуми имзонланди. Мазкур Меморандум умумий қиймати 60 млн АҚШ доллари бўлган ижтимоий лойиҳаларни келгуси йилларда молиялаштиришда ҚАИТФнинг иштироки кўзда тутади.

Теглар:Ўзбекистон-Қувайт шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар