...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Қувайт ишбилармонлари бир стол атрофига жам бўлдилар


20:13, 10.02.2017 Жамият
 2 168

Вазир Ўзбекистон-Қувайт алоқаларини янада изчил ривожлантириш ва давлатлар ўртасидаги ишлатилмаган салоҳиятдан фаол фойдаланиш учун улкан имкониятлар мавжудлигига алоҳида урғу берди.

8 февраль куни Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон-Қувайт бизнес форуми бўлиб ўтди. Форум ишида Қувайт давлатида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Форумнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Савдо-саноат палатасидаги тадбирдан бағоят мамнун бўлганини изҳор этди. Ушбу тадбир савдо-иқтисодий, молиявий-инвестицион ва бошқа соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини биргаликда белгилаб олишга хизмат қилади, дейилади хабарда.
 
Вазир Ўзбекистон-Қувайт алоқаларини янада изчил ривожлантириш ва давлатлар ўртасидаги ишлатилмаган салоҳиятдан фаол фойдаланиш учун улкан имкониятлар мавжудлигига алоҳида урғу берди. Таъкидланганидек, ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий ва молиявий-инвестицион йўналишлари Қувайт билан икки томонлама муносабатларда энг устувор ва истиқболли соҳа сифатида қаралади.
 
Қувайт ишбилармонлар доирлари бизнес-форум якунлангандан сўнг Ўзбекистон ҳақида, унинг ҳозирги ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва истиқбол учун устувор йўналишлар ҳамда Ўзбекистон иқтисодиётидаги тадбиркорлик фаолияти учун яратилган улкан имкониятлар тўғрисида янада кўпроқ маълумотга эга бўлишларига умид қилинди.
 
Таъкидландики, бизнес соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун ҳозирги пайтда Ўзбекистонда барча зарур шароитлар яратилган: давлатлар ўртасида қалин ва ишончли сиёсий мулоқот ўрнатилган, икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси шакллантирилган, хорижий инвесторлар учун қулай инвестиция муҳити яратилган.
 
Нутқ давомида қайд этилдики, бир неча марта бўлиб ўтган икки томонлама учрашувлар, жумладан 2016 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қувайт Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан мулоқоти савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни фаол ривожлантириш ва кенгайтириш, ўз мамлакати ишбилармон доираларини алоқа ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга рағбатлантириш учун икки томонда ҳам сиёсий ирода мавжудлигидан далолат берди.
 
Нутқда таъкидланганидек, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг ҳуқуқий кафолат ва имтиёзлар тизими шакллантирилди, корхоналарнинг хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора тадбирлар тизими ишлаб чиқилди.
 
Бизнес-форум ишида Қувайт Савдо-саноат палатаси Директорлар кенгаши аъзолари, етакчи Қувайт компаниялари, жумладан “KIPCO”, “KAMCO”, Қувайт инвестицион компаниялари, Қувайт инвестиция агентлиги, “Thuwany Trading Company” компанияси, “Бурган Банк” банки вакиллари ва бошқалар иштирок этдилар.

Теглар:Бизнес форум Ишбилармонлар Абдулазиз Камилов Ўзбекистон-Қувайт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар