Айни дамда “Тоp-500” бизнес форуми старт олди.
Айни дамда форум старт олди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, Тошкент шаҳар прокурори, Тошкент шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи иштирок этмоқда.
Форумни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев очди. У бугунги тадбирда Тошкентнинг энг кўзга кўринган, шижоатли ва янги ғояларга эга тадбиркорлари тўпланганини айтиб, уларга Тошкент шаҳар ҳокимиятини келгуси режаларини таништирди.
Ортиқхўжаев нутқи давомида Тошкент шаҳар ҳокимиятининг галдаги фаолияти очиқ ва ошкора, шаффоф ташкил этилишини алоҳида қайд этиб, тадбиркорларни ҳамкорликка чақирди. Ҳалол тадбиркорлар унга лозимлигини айтаркан, Тошкентдаги бозорларни шаҳар чеккасига кўчириш назарда тутилаётгани ва қайси тадбиркор давлат билан шерикчилик асосида бозорлар фаолиятини ташкил этишни истаса, мурожаат этиши мумкинлигини маълум қилди.
Ортиқхўжаевга кўра, Сергелидаги автомобиль бозори Тошкент вилояти Чиноз тумунига кўчирилади. Ушбу бозор ишини юритмоқчи бўлган тадбиркор ҳам Тошкент шаҳар ҳокимиятига таклиф билан чиқиши мумкин.
Қолаверса, Белдирсой, Чимён ва тоғли ҳудудлардаги бир неча дам олиш масканлари ҳам тадбиркорларга “тортиқ” этилади.