...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистон билан савдо алоқалари максимал ривожлантирилади


11:12, 27.02.2018 Жамият
 1 798

Айни кунларда икки мамлакат ўртасида тадбиркорларга шароит яратиш бўйича келишувлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон Ишбилармонлари Кенгаши ташкил қилинади. Бу ҳақда “news.tj” хабар қилди.
 
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Ўзбекистон Тожикистон билан бирга Ишбилармонлар Кенгашини тузиш таклифи билан чиққанини ва мазкур таклиф қўллаб-қувватланганини маълум қилди.
 
Ташкил этиладиган Ишбилармонлар Кенгашининг биринчи мажлиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида бўлиб ўтади.
 
Таъкидланишича, Ишбилармонлар Кенгаши фоалиятини шакллантариш учун Ўзбекистон ва Тожикистон 15 миллион долларлик экспорт-импорт шартномаларини имзолайди.
 
Шу муносабат билан жорий йилнинг 7-9 март кунлари Тожикистон пойтахти Душанбеда ўзбек махсулотлари кўргазма-савдоси ва икки мамлакат тадбиркорларининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Икром Раҳмон

Теглар:Ўзбекистон Тожикистон Ишбилармонлар Кенгаши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар