Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация Грузиянинг Тбилиси шаҳрида
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 14-15 май кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Грузия ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мажлисда савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт, транзит, туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари ва кун тартибидаги бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ушбу тадбир доирасида бизнес-форум ўтказилади.