...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Афғонистонда муҳим масалалар бўйича учрашув ўтказди


15:47, 10.07.2018 Жамият
 1 602

Учрашувда Афғонистондаги вазият, тинчлик жараёни, миллий бирдамликка эришиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Қобул шаҳрида муҳим масалалар юзасидан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумотга кўра, 8-9 июль кунлари Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ҳукумат делегацияси Қобул шаҳрида Афғонистон Ҳукумати Ижрочи Раиси Абдулла Абдулла, Хавфсизлик кенгаши раҳбари Муҳаммад Ҳаниф Атмар, Ташқи ишлар вазири Салоҳуддин Раббани, Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва бошқа нуфузли жамоатчилик ва сиёсат арбоблари билан учрашувлар ўтказган.
 
Учрашувларда Афғонистондаги вазият ҳамда тинчлик жараёни, мамлакатни янада ривожлантириш масалалари бўйича кенг миллий бирдамликка эришиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
 
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев томонидан Қобулда Афғонистоннинг қатор вазирлик ва идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ўтказилди ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни тадбиқ этиш, қўшма ишлаб чиқаришни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Афғонистон иқтисодий кун тартибидаги бошқа масалалар муҳокама қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири этиб тайинланган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдулазиз Комилов Жамшид Хўжаев ТИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар