Гидрометеорология хизмати об-ҳавода кузатиладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +25...+27, кундузи +39...+41 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +22...+27, кундузи +37...+42 даража бўлади. Бироз булутли ҳаво кузатилади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +38...+43 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +24...+29, кундузи +38...+43 даража бўлади. Шамол тезлиги 15-20 м/с тезликка етиши кутилади.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +25...+30, кундузи +40...+45 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради. 15-20 м/с тезликда шамол эсади.
Қамчиқ довони ва Чимён тоғли ҳудудида ҳаво кечаси +18...+23, кундузи +25...+30 даража бўлиб, ёмғир ёғмайди. 12-17 м/с тезликда шамол эсади.
Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда об-ҳавонинг аномаль исиши 11 июлгача давом этиши ҳақида огоҳлантирган.