...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик Россияда одам ўлдирди


14:57, 10.07.2018 Олам
 5 117

Гумонланувчи қурбон билан жорий йил 6 январь куни кўчада танишган.

Россиянинг Калуга шаҳрида 28 ёшли Ўзбекистон фуқаросига нисбатан очилган жиноий ишнинг текширув жараёни якунланди. Ўзбекистонлик қотилликда айбланмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гумонланувчи қурбон билан жорий йил 6 январь куни кўчада танишган. 56 ёшли калугалик янги танишини уйига таклиф қилган.
 
Амелина кўчасидаги хонадонда маст ҳолда ўтирган танишлар ўртасида келишмовчилик чиққан. Меҳмон пичоқ билан уй эгасига бир неча бор зарба берган. Етказилган жароҳатлардан сўнг россиялик вафот этган.
 
Жиноий иш кўриб чиқиш учун судга юборилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Калуга қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!