...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ДТМ ОТМга кириш имтиҳони жавоб варақасини қандай тўлдиришни ўргатади


11:30, 14.05.2018 Жамият
 5 604

Тест синовлари олдидан Давлат тест маркази жавоблар варақасини қандай тўлдириш юзасидан видеоролик тайёрлади.

Аввалроқ, “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Тест синовлари олдидан Давлат тест маркази жавоблар варақасини қандай тўлдириш юзасидан видеоролик тайёрлади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари 15 кунда, ҳар куни икки сменада ўтказилади. Кунлик тест топширувчи абитуриентлар сони ўртача 57000 – 60000 тани ташкил этади. Натижалар эртаси куни ДТМ сайтида эълон қилинади.
 
Тест синовлари ўтказиладиган сана ва вақт абитуриент рухсатномасида кўрсатилади. Биринчи смена соат 8.00 да, иккинчиси – соат 15.00 да бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тест синовларини ўтказиш учун 57 та бино танлаб олинди. Уларнинг энг кичиги 240, энг каттаси 6150 ўринлидир.
 
Саволлар китобида 3 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 90 та, 2 та фандан тест синови топшириладиган таълим йўналишлари учун 60 та, 1 та фандан 30 та савол бўлади. Тест топшириқларини бажариш ва жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 та тест топшириғига 1 соат, 60 та тест топшириғига 2 соат, 90 та тест топшириғига 3 соат вақт ажратилади. Тест синови ўтказилмайдиган таълим йўналишлари бўйича алоҳида истеъдод талаб этиладиган таълим йўналишлари рўйхати ҳам шакллантирилди.

Теглар:Давлат тест маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар