...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ювентус” кетма-кет 7-марта Италияда мавсум чемпионига айланди


11:17, 14.05.2018 Спорт
 1 675

Туринликлар сафарда “Рома” билан дуранг ўйнашди. “Наполи” эса “Сампдория”ни таслим этди.

Бугун, 14  май куни Италия чемпионатининг 37-туридан ўрин олган “Рома” – “Ювентус” ҳамда “Сампдория” – “Наполи” жамоалари ўртасидари ўйинлар бўлиб ўтди.
 
“Олимпико” стадионида кечган ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
 
68-дақиқада мезбонлар ярим ҳимоячиси Ража Найнголан иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди ва римликлар ўйинни ўн нафар ўйинчи тугатишга мажбур бўлди.
 
Параллел ўйинда эса “Наполи” меҳмонда “Сампдория”ни мағлуб этди. Неаполликларнинг голларига Аркадиуш Милик ва Рауль Альбиоль муаллиф бўлди.
 
Шу тариқа, ушбу дуранг туринликларга чемпионлик масласини ҳал қилиш учун етарли бўлди ва “Ювентус” кетма-кет еттинчи марта Италия “А” Серияси чемпионлигини расмийлаштирди.
 
Италия чемпионати, 37-тур.
“Рома” – “Ювентус” 0:0.
 
“Рома”: Алиссон, Жезус, Фасио, Коларов, Флоренци, Наингголан, де Росси (Стротман, 82), Ундер (Шик, 81), Пеллегрини (Гоналон, 73), Эль-Шаарави, Жеко.
 
“Ювентус”: Шесни, Бардзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Ругани, Матюиди, Пьянич, Бернардески (Дуглас Коста, 67), Манджукич (Бентанкур, 81), Дибала, Игуаин.
 
Огоҳлантиришлар: Пьянич (32), Алекс Сандро (43), Наингголан (63).
 
Четлатиш: Наингголан (68).
 
Сампдория – Наполи 0:2 (0:0, 0:2)
 
Голлар: Милик (72), Альбиоль (80).
 
“Сампдория”: Белец, Андерсен, Режини (Стринич, 81), Берешиньски, Феррари, Линетти, Торрейра, Рамирес, Прат, Ковнацки (Альварес, 87), Капрари (Сапата, 70).
 
“Наполи”: Рейна, Альбиоль, Мариу Руй, Хюсай, Кулибали, Зелиньски, Жоржиньо, Кальехон (Гамшик, 67), Аллан (Рог, 81), Инсинье, Мертенс (Милик, 71).
 
Огоҳлантиришлар: Милик (73), Рамирес (86), Гамшик (86), Линетти (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ювентус Наполи Рома Сампдория 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!