Ўзбекистондан ўтувчи транзит тизимидаги мажбуриятлар бекор қилинди.
Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб акциз солиғига тортиладиган юкларни автомобил ёки темирйўл транспорти орқали Республика ҳудудидан олиб ўтганда Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномаси талаб қилинмайди.
Ундан ташқари, Ўзбекистон ҳудуди орқали спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини транзит қилиш учун мамлакат божхона органларининг депозит ҳисоб варағига тегишли тўловларни амалга ошириб, маҳсулот Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетгач, пулни қайтариш тартиби ҳам бекор қилинди.
Ўзбекистон Ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон ҳудуди орқали юклар транзитини амалга оширишни соддалаштириб, транспорт қатнови ҳажмини янада кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлаи.