...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллиардер Рокфеллердан бой бўлишнинг 12 сири


11:24, 21.11.2018 Бу қизиқ
 13 716

Агар пулингиз кам бўлса, бизнес қилишингиз керак. Мободо маблағингиз умуман бўмаса дарҳол тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлашингиз даркор

Энг машҳур бойлар орасида уддабурон Жон Рокфеллер ўзига хос ўринга эгадир. Айнан у биринчи миллиардер сифатида тилга олинади. 1916 йилнинг 29 сентябрида Рокфеллер бойлигининг миқдори миллиард доллардан ошган. У бутун ҳаёти давомида кузатувлари натижасида шаклланган қоидаларга асосланиб иш юритган. Унинг тез бойиб кетиш бўйича 12 қоидаси бўлиб, қуйидагича изоҳланади:
 
  1. Ўзгалар учун камроқ ишлашга ҳаракат қилинг! Ўз шахсий ишингиз учун қанчалик кўп ишласангиз, шунчалик кўп даромад кўрасиз.
 
  1. Пулларни тежаш. Маҳсулотни арзон ҳолатда сотиб олиш мумкин бўлган дўконларни излаб топинг. Харид рўйхатини аввалдан тузиб олинг ва унда ёзилганларидан асло чекиманг. Бу қоида болалигидан ҳар бир центнинг қадрига етадиган Рокфеллерни дунёнинг энг бой одамларидан бирига айланишига ёрдам берган.
 
  1. Маълумки, Рокфеллер бошланғич мактабда таҳсил олиб юрган пайтлариданоқ болаларга конфет сотган. Даромадини йиғиб, уни қарзга берган. Айнан шунинг учун миллиардер қуйидаги сўзларни айтган:
 
“Агар пулингиз кам бўлса, бизнес қилишингиз керак. Мободо маблағингиз умуман бўмаса дарҳол тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлашингиз даркор”.
 
  1. Улкан бойликка фақат кичик даромад орқалигина эришиш мумкин. Бу қўшимча тушум сизнинг кичик уринишларингиз самараси бўлиши керак. Масалан, уйни ижарага беринг ва ҳоказо. Бунинг учун энг аввало фантазияни ва ақлни ишга солиш лозим.
 
  1. Ойига энг кўпи билан қанчадир маблағ топишим керак деган мақсадни ўз олдингизга қўйинг. Камига кўнманг ва кўп топиш учун ҳаракат қилинг.
 
  1. Пул сизга бошқа инсонлар орқали келади. Шу сабабли кўпроқ мулоқотда бўлинг. Бу борада одамлар билан тез тил топишиб кетиш қобилиятингизни ишга солинг.
 
  1. Камбағаллик масъулиятдан қочиш эвазига юзага келади. Ўзингизни алдаб, турли баҳоналарни ўйлаб топманг. Натижада ҳозирданоқ дангасаликнинг қулига айланиб қоласиз.
 
  1. Дунё бойларининг таржимайи ҳоли ва фикрлари келтирилган манбаларни ўрганиб чиқинг. Улардан ўз фаолиятингиз учун керак бўладиган барча яхши ҳислатларни ўзлаштиринг.
 
  1. Орзулар ҳаётингизда муҳим ўрин тутмоғи лозим! Уларни профессионал равишда ҳаётга татбиқ этсангиз, сизга фойда келтира бошлайди.
 
  1.  Одамларга чин дилдан, ҳеч қандай манфаатни кўзламай ёрдам кўрсатинг. Даромадингизнинг 10 %ини хайрия қилишга одатланинг.
 
  1.  Бизнес тизимингизни яратиб, кичик бўлса ҳам даромадингиздан завқланинг.
 
  1.  Ўз режаларингизни амалга оширишга эринмасангиз, натижа сизн куттириб қўймайди.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Рокфеллер Бой бўлишнинг 12 сири 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!