...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик миллиардер Дэвид Рокфеллер 101 ёшида вафот этди


08:52, 22.03.2017 Олам
 3 446

Forbes журнали берган маълумотга кўра, Рокфеллер бир неча бошқа миллиардерлар билан бирга дунёда бойлиги 3,3 миллиард АҚШ долларига етадиган миллиардерлар рейтингининг 581-поғонасини эгаллаган.

20 март куни АҚШда Рокфеллер тадбиркорлар сулоласининг навбатдаги вакили Дэвид Рокфеллер вафот этди. Бу ҳақда “Associated Press” агентлиги хабар қилди. 
 
Рокфеллернинг матбуот котиби берган маълумотга кўра, Покантико-Хиллсдаги уйида уйқу вақтида миллиардернинг жони узилган.
 
Дэвид Рокфеллер машҳур Standard Oil компаниясининг асосчиси Жон Дэвисон Рокфеллернинг набираси эди. Жон Дэвисон Рокфеллер инсоният тарихидаги биринчи миллионер ва миллиардер ҳисобланади.

Дэвид 1915 йилнинг 15 июнида Нью-Йоркда таваллуд топган. Ҳарвард университетини тамомлагач, Лондондаги иқтисодиёт ва сиёсатшунослик фанлари мактабида ўқиган ва Чикаго университетида иқтисодиёт бўйича докторлик ишини ҳимоя қилган.
 
Иккинчи жаҳон уруши вақтида Дэвид Шимолий Африка ва Франция учун ҳарбий разведкада ишлаган ҳамда оддий аскардан капитан даражасигача етган.
 
Урушдан сўнг, 1946 йили Chase Manhattan Bank'да ўз фаолиятини бошлаган. 1961 йили ушбу банкнинг президенти бўлган. Орадан 20 йил ўтгач, 1981 йили ушбу лавозимда ишлаш учун ёши тўғри келмагани сабабли нафақага чиққан.
 
Forbes журнали берган маълумотга кўра, Рокфеллер бир неча бошқа миллиардерлар билан бирга дунёда бойлиги 3,3 миллиард АҚШ долларига етадиган миллиардерлар рейтингининг 581-поғонасини эгаллаган.
 
Дэвид Рокфеллер дунёнинг энг кекса миллиардери эди.
Умида Якубова

Теглар:Дэвид Рокфеллер Миллиардер Forbes Сулола 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!