...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Forbes” Трампни қулатишда давом этмоқда


18:58, 04.10.2018 Олам
 4 291

Дональд Трамп энг бой 400 америкалик рўйхатидан чиқиб кетиши мумкин.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг бойлиги 3,1 миллиардга камайгани сабабли АҚШнинг энг бой инсонлари 400талигида 259-ўринга тушиб кетди.
 
“Forbes”нинг ёзишича, 2015 йилда Трампнинг бойлиги 4,5 миллиард доллар бўлган. Шундан бери у 1,4 миллиард доллар йўқотган. 2017 йилда Трамп рейтингда 248-ўринни эгаллаган эди.
 
Шу тариқа, у ўтган йилги ўрнига нисбатан 11 поғона пастлаган.
 
Умуман олганда, Трамп президентликка киришганидан буён рейтингда 138 поғонага пастлаган.
 
Бунинг сабаблари сифатида Трампнинг тижорий ва сиёсий фаолияти бирлашгани айтиляпти. Президентга матбуотнинг муносабати ҳам яхши эмас. Трампнинг кўчмас мулкка йўналтирилган инвестициялари ҳам босим остида.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Forbes Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!