Ҳиндистон Президенти Пранаб Мукержи Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.
"Сиз Жаноби Олийларига, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларимни йўллашдан ғоят мамнунман", дейилади Ҳиндистон Президенти табригида.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз қутловида дунёдаги долзарб масалалар юзасидан икки мамлакатнинг сиёсати ва позицияси яқинлигини, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, бир-бирини ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш Ўзбекистон билан Ҳиндистон манфаатларига мос келишини таъкидлаган.