...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда туғилган журналист “Forbes”га раҳбар бўлди


17:18, 10.12.2018 Олам
 9 152

Эльмар Муртазаев журналистика соҳасида 20 йилдан ортиқ фаолият олиб борган.

Дунёда энг машҳур иқтисодий журналлардан бири “Forbes”нинг Россиядаги бўлимига Эльмар Муртазаев раҳбар бўлди.
 
Эльмар Муртазаев бунгача журналнинг бош муҳаррири лавозимини эгаллаб келган. Аваал эса “Forbes”нинг Эстония ва Лативаядаги бўлимларига раҳбарлик қилган.
 
Эльмар Муртазаев 1972 йилда Ўзбекистонда туғилган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини бошқарган.
 
Муртазаев журналистика соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга. Ўз иш фаолиятини Ўзбекистонда бошлаган. Россияга кўчиб ўтгач, “Сегодня”, “Известия”, “Русский телеграф” газеталари, “Озодлик” радиоси, Dow Jones агентлиги, “Компания” журнали каби нашрларда журналист ва муҳаррир сифатида фаолият олиб борган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Forbes Эльмар Муртазаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!