...
МЕНЮ
ONLINE TV

Миллиардер Дэвид Рокфеллер ҳаёти давомида амал қилган 18 қоида


11:10, 25.03.2017 Бу қизиқ
 5 592

Бизнесга асосланган дўстлик — дўстликка асосланган бизнесдан кўра яхшироқдир.

Хабарингиз бор, 20 март куни АҚШлик энг кекса миллиардер, Рокфеллер тадбиркорлар сулоласининг навбатдаги вакили Дэвид Рокфеллер вафот этди. Биз сайтимиз орқали бу ҳақда хабар бергандик.

Орадан бир неча кун ўтган бўлса-да, ОАВда ушбу машҳур меҳнатсевар ва ҳаракатчан инсон ҳақидаги қатор мақолалар чоп этилмоқда. Маълумот излаётиб, ҳаёти давомида амал қилган 18 қоида ҳақида ўқиб қолдим.

У ёзиб қолдирган қоидалар аслида одамларни фикр қилиб кўриш ва тўғри хулоса чиқаришга чорлайди. Балки қайсидир маслаҳати сизга ҳам асқотар.

1. Айнан ота-онам менга Қўшма Штатлардан ташқаридаги ҳаёт ҳамда илк тассуротларни беришган.

2. Узоқ ўйлаб, ҳаётда ҳозиргидан бошқа касб эгаси бўлишни истамаганимни ҳис этаман. Банкдаги ишим менга давлат бошқаруви соҳасидаги қатор раҳбарлар билан учрашиш, улар билан 40 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида молия, бизнес соҳасида мулоқот қилиш имкониятини берди. Бошқа соҳа менга бундай имкониятларни бера олмасди.

3. Табиат қонунларига қарши бориб бўлмайди. Ҳақиқатни қанча аввал билсанг, шунча яхши.

4. Омад сари олиб борадиган энг табиий йўл – бу кейинчалик сен дуч келишинг мумкин бўлган омиллар билан танишиш ва келажакда ушбу омиллар асосида меҳнат қилиш йўлидир.

5. Агар инсонларга улар бошқалардан сўрайдиган ёрдамни ўзларидан топишга ўргата олганимизда эди, биз ҳаётдаги кўплаб иллатларни илдизи билан суғуриб ташлаган бўлардик. 

6. Бирор ишни бойиб кетиш мақсадида амалга оширган инсонлар одатда ҳеч нарсага эришмайдилар.

7. Кўпчилик катта пул сарфлашга қўрқишади. Аслида эса кичик даромаддан чўчиш керак.

8. Менинг бурчим – кўп пул ишлаб топиш ва топган пулимни, виждоним амрига кўра, ватандошларимнинг бахти учун сарф этиш мақсадида янада кўпроқ пул ишлаб топишдан иборатдир.

9. Мен кишиларнинг бор вақти ва салоҳиятини пулни яна пулга айлантириш учун сарф этишини пасткашлик, деб биламан.

10. Бизнесга асосланган дўстлик — дўстликка асосланган бизнесдан кўра яхшироқдир.

11. Бошқарув бу – оддий одамларга бирор ишни ақлли одамлар қандай амалга оширишларини кўрсатишдир.

12. Ҳаётда ким бўлишим ҳақида ҳеч ҳам тасаввурим йўқ эди, бироқ буюк ишлар учун туғилганимни билганман.

13. Омадга эришиш йўлида энг муҳим омил бу қатъиятдир. Қатъият кўп нарсани, ҳатто табиат қонунларини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин.

14. Ҳар қандай нарсага, тўғри ёки нотўғри, яхши ёки ёмон бўлсин, қатъийлик билан эришиш мумкин.

15. Яхши нарсадан ундан-да яхши нарса учун воз кечишдан қўрқманг.

16. Мен ҳар доим бахтсизликни бошқа имкониятнинг бошига айлантиришга ҳаракат қилганман.

17. Ўз ҳаракатим билан 100 фоиз фойда кўргунча, бошқаларнинг ҳаракати билан 1 фоиз фойда кўришни афзал билган бўлардим.

18. Инсонлар билан мулоқот қила билиш – шакар ёки қаҳва каби сотиб олинадиган товардир. Мен бундай товар учун бошқа нарсаларга бериладиган ҳақдан кўпроқ тўлаган бўлардим. 
Умида Якубова
 

Теглар:Миллиардер Дэвид Рокфеллер 18 қоида 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!