...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хатолик туфайли 5 миллиард евродан ортиқ маблағ бошқа банкка ўтиб кетди


10:54, 25.03.2017 Олам
 2 080

“KfW” Германиянинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, унинг кузатув кенгашига мамлакат Молия вазири Вольфганг Шойбле раҳбарлик қилади.

Германиянинг йирик “KfW” давлат банки февраль ойида хатолик туфайли 4 та банк ҳисоб рақамига қарийб 5 миллиард доллар пул ўтказгани аниқланди. Бу ҳақда “Bloomberg” агентлиги хабар тарқатди.
 
“Биз бу хатоликни тезда аниқладик ва юборилган пулларни яна ўз ҳисобимизга қайтариб олдик”, дейди банк ходимларидан бири.
 
Хабарларга кўра, бу техник носозлик туфайли рўй берган. Натижада бир марталик пул ўтказма операцияси хатолик билан битта банкка бир неча марта юборилган.
 
“KfW” Германиянинг энг йирик банкларидан бири бўлиб, унинг кузатув кенгашига мамлакат Молия вазири Вольфганг Шойбле раҳбарлик қилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Германия Пул ўтказма Банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!