Биз билган дунёнинг машҳур 6 миллиардери ўзларининг энг севимли асарларини тавсия қилди.
- Билл Гейтес (Microsoft’нинг собиқ раҳбари).
Унинг севимли ибораси:
“Ўқиш – тасаввурни янгилашнинг энг яхши воситаси”.
Билл Гейтеснинг севимли китоби Вьетнамда туғилган ва АҚШда улғайган Тхи Буйнинг “Биз қила оладиган энг яхши нарса” асари.
- Марк Цукерберг (Facebook раҳбари).
У 2015 йилдан Фейсбукда ҳар икки хафтада севимли китоблари ҳақида маълумот бериб туради. Унинг энг севимли китоби Германияда туғилиб АҚШда таълим олган Генри Киссинжернинг “Дунё тартиби” асари.
- Ричард Брэнсон (Virgin компанияси раҳбари).
Ричард Брэнсон ўзининг энг ёқтирган китоби Америкалик машҳур адиб Марк Твеннинг “Гекльберри Финннинг саргузаштлари” асаридир. У ўзи ўқийдиган асарни болалар адабиёти деб эмас, шунчаки ўзи учун қадрли ва ҳаммага тавсия қиладиган асар бўлгани учун ёқтиришини айтган.
- Илон Маск (Space X ва Tesla нинг раҳбари).
Унинг энг севимли асари америкалик Уолтер Айзексоннинг “Бенжамин Франклин: америкача ҳаёт” асари.
- Жефф Безос (Amazon компанияси раҳбари).
Жефф Безоснинг севимли асари келиб чиқиши япониялик бўлган британиялик адиб Кадзуо Исигуронинг “Куннинг қолган вақти” дир.
- Уоррен Баффет (Berkshire Hathaway компанияси раҳбари).
Унинг энг севимли гапи: “бошқаларнинг фикрини эмас, уларнинг далилларини ўрган”. Баффет америкалик Бенжамин Грэмнинг “Ақлли сармоядор” асарини ўқишни маслаҳат беради.