...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Тарихий ғалабадаги голларни томоша қилинг!


17:37, 27.01.2018 Спорт
 4 488

Сидоров бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, Ўзбекистонга чемпионликни тақдим қилди.

Хитойда 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали ўз якунига етди.
 
Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. 8-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни Рустам Ашурматов боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. Кейин Вьетнам терма жамоаси ҳужумчиси Нгуень Хай жаримадан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.
 
Биринчи бўлим 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ниҳоясига етди. Иккинчи бўлим кучли қор туфайли 50 дақиқага кечиктирилди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади.
 
Навбат иккита экстра таймларга етди. Қўшимча вақтнинг сўнгги дақиқасида, захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, Ўзбекистонга чемпионликни тақдим қилди.
 
U-23. Осиё чемпионати. Финал.
Вьетнам - Ўзбекистон 1:2
Гол: Р.Ашурматов, 8, А.Сидоров, 119 - Нгуень Хай, 41.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Вьетнам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!