...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қобулдаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда


17:32, 27.01.2018 Олам
 2 208

Бу портлаш учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.

Бугун, 27 январь куни Қобулда портлаш содир этилгани ва қурбонлар борлиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу портлаш оқибатидаги қурбонлар сони ошиб бормоқда. Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг берган сўнгги маълумотига кўра, қурбонлар сони 40 нафарга, жароҳат олганлар сони 140 тага етган.
 
Олдинроқ, бу портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳатлангани ҳақида маълумот тарқатилган эди. Бу портлаш худкуш томонидан амалга оширилган. Портловчи моддаларга билан тўлдирилган автомобил худкуш томонидан ҳаракатга келтирилган.
 
Бу портлаш учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.  

Теглар:Қобул Афғонистон Толибон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!