...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган йилда миллиардерлар сони ҳар икки кунда ошган


16:15, 22.01.2018 Бу қизиқ
 2 462

Айни пайтда дунёда 2043 нафар миллиардер мавжуд.

Қашшоқликка қарши курашиш халқаро уюшмаси – Oxfam тадқиқотларининг натижаларига кўра, ўтган йилда 82 фоиз ишлаб топилган даромад жаҳоннинг энг бадавлат кишилари ҳисобига тушган.
 
Таъкидланишича, жаҳон аҳолисининг нисбатан кам таъминланган қисмини ташкил этувчи 3,7 миллиард одамлар глобал ошган даромаддан умуман фойда кўришмаган.
 
Солиштириш учун: бангладешлик тикувчи умри давомида меҳнат қилгани эвазига оладиган даромадини жаҳоннинг энг йирик мода брендларидан бирининг директори атиги 4 кунда ишлаб топган.
 
Oxfam маълумотларига кўра, 2016 йил мартдан 2017 йил мартгача жаҳонда миллиардерлар сони ўртача равишда ҳар икки кунда ортиб борган. Айни пайтда дунёда 2043 нафар миллиардерлар мавжуд.
 
Oxfam директори Винни Бьяньима бу вазиятга изоҳ берар экан, қуйидагиларни таъкидлади:
 
“Жаҳонда миллиардерлар сонининг ортгани равнақ топаётган иқтисодиёт кўрсаткичи эмас, балки омадсиз иқтисодий тизимдан дарак беради. Кийимларимизни ва телефонларимизни ишлаб чиқарувчилар ҳамда озиқ-овқатларни етиштирувчилар доимий равишда арзон нархдаги маҳсулотларни таклиф этиш орқали корпорациялар ва миллиардер-инвесторлар даромадларини оширишга хизмат қилмоқда”. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Миллиардерлар Oxfam 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!