...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мала Бахтияр: “Ироқлик курдлар қўл қовуштириб турмайди”


15:31, 22.01.2018 Олам
 2 925

Сурияликларнинг ҳуқуқи Афринликлар томонидан эмас, Дамашқ томонидан поймол бўлмоқда.

Аввалроқ, Туркия қуролли кучлари Сурия ҳудудида “Зайтун новдаси” деб номланган ҳарбий амалиёти давомида Суриядаги курдлардан иборат бўлган “Халқ мудофааси кучлари” ва “Демократик иттифоқ” партиясининг жанговар гуруҳларига қарши урушиши ҳақда хабар берган эдик.
 
Курдистон Ватанпарварлик иттифоқи раҳбарияти вакили Мала Бахтияр ироқлик курдлар ўзларининг суриядаги қондошлари Туркия ҳарбийлари ҳужумига учраётган вақтда, қўл қовуштириб ўтирмаслиги ҳақида баёнот берди.
 
Мал Бахтияр, “Агар имконият берилса, биз бу муқаддас урушда иштирок этишга тайёрмиз. Минтақадаги давлатлар, шу жумладан Туркия ҳам биз Кобанни қандай қилиб мудофаа қилганимизни жуда яхши эслайди. Лекин, биз мулоқотни афзал биламиз, шунинг учун Анқарага делегация юборишга тайёрмиз”, деган.
 
Шу билан бирга Мала Бахтияр, Африндаги курдларга қарши ҳарбий амалиётда “Суриянинг озод армияси” гуруҳининг иштирокини тушуна олмаётганини билдирган. Унинг фикрича, “Уларнинг қўмондонлиги сурияликларнинг ҳуқуқи Афринликлар томонидан эмас, Дамашқ томонидан поймол бўлаётганини билиши керак”. 
Обил Сафаров

Теглар:Сурия Туркия Зайтун новдаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!