...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия Россиянинг кучли ҳарбий қудратидан ташвишга тушмоқда


15:18, 22.01.2018 Олам
 4 086

Британия ҳукумати яқин келажакда Россия ва Хитойнинг ҳарбий қудрати кўплаб марраларга эгалик қилиши мумкинлигини таъкидлади.

Британия Қуролли кучлари раҳбари Ник Картер ўз маърузасида Россия ҳарбий кучлари фаолиятига қарши туриш учун инвестиция киритишни таклиф қилди. Унингча, агар Британия ҳукумати Қуролли кучлар учун кўпроқ инвестиция жалб қилмаса, жадал ривожланишда бошқа давлатлар армияси, хусусан, Россиядан орта қолиши мумкин. Бу огоҳлантиришга сабаб Россиянинг Шимолий Европада симуляция ҳужумларини амалга оширгани бўлди. Ўтган йил Россия қўшинлари Калининграддан Литвага қадар Шимолий Европада кенг кўламли ҳарбий машқлар ўтказган эди.
 
Ник Картер Royal United Service институтида қилган маърузасида Россиянинг янги кибер уруш қобилияти жуда юқори эканлигини таъкидлаб ўтди. Генерал Картер, шунингдек, Россия армиясининг узоқ масофага учадиган ракета ҳужуми қобилиятига ҳам тўхталган. Бунга мисол қилиб Картер Россия ҳарбий кучлари Сурияга кирган вақтда русларга тегишли ракеталар 1500 километр (930 миля) масофагача нишонни ола билганини айтади.
 
У Россия қўшинининг кучайиб бораётгани ва янги агрессив экспедиция кучларини қураётганини қўшимча қилди. Генерал Картер кўра, бу кучлар аллақачон Англия армиясига қарши чиқиш учун курашишга қодир ва Буюк Британияга нисбатан ҳарбий таҳдидлар “энди Эвропа дарвозасининг олдида” турибди.
 
2017 йил Бош вазир Тереза Мэй ҳам бошқа давлатларга қарши Россия кибер жосуслик ҳаракатини давом эттираётганини айтган эди. Британия ҳарбий денгиз флотининг собиқ адмирали Крис Перрийнинг айтишича, Британия ҳарбий қудрати Россиянинг ҳарбий қобилиятидан анча узоқлашган. Айниқса, руслар ва хитойлар ўз имкониятини шу қадар оширмоқдаки, Британия бу борада кўп масалаларни ҳал қила олмайди.
Икром Раҳмон

Теглар:Ник Картер Россия Қуролли кучлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!