Миллиардерлар бу одатлардан ҳар куни фойдаланади!
Сиз бир кечада миллиардер бўлиб қолмайсиз, лекин бу одатлар билан секин-аста улар қаторидан ўрин олишингиз мумкин.
Ўз кучи билан миллиардер бўлган инсонлар ҳеч қачон ғалабаларини кутиб ўтирмаган, аксинча, ҳар бир кунни бу муваффақиятга бўлган йўлни босиб ўтиш учун сарфлаган.
Қуйида сизларга келтириладиган етти одат – миллиардерлар ҳар куни амалда фойдаланадиган ва сиз ҳам қўллашингиз керак бўлган бахт калитларидир:
1. Улар тежамкорлар
Агар аксари миллиардерлар ҳаётига назар ташласак, улар ҳашаматдан йироқ эканлигини кўришимиз мумкин. Мисол учун 50 миллиард доллардан кўпроқ капиталга эга Марк Цукербергни олсак, унинг оддий 30 минг доллар турадиган “Фольксваген” автомобилини ҳайдаб юришини кўришимиз мумкин.
2. Улар вақтларини янги нарсаларни ўрганишга сарфлашади
Миллиардерлар ўз соҳаларида эксперт бўлиш учун концепциялар, молиявий янгиликлар ҳамда трендлар ўқишга вақт ажратишади. Уоррен Баффет мунтазам равишда кунининг 80 фоизини маьлумотлар ўқишга ажратади. Дарвоқе, унинг капитали 100 млрд долларга баҳоланмоқда.
3. Улар жисмоний машқлар билан шуғулланишади
Машғулот одамга тетиклик ҳамда қувват олиб келади. Ричард Брансон мунтазам жисмоний машқлар билан шуғулланиш кишига қўшимча кунлик 4 соат самарадорлик беришини таькидлаб ўтади. У ўз кучи билан 5.1 млрд доллар тўплашга эришган.
Машғулотлар, шунингдек, кишининг кайфиятини оширади ва қон қуйилиши, метаболизм синдроми, қанд касаллиги, депрессия каби касалликларнинг олдини олади.
4. Улар медитация билан машғул бўлишади
Биз ҳар доим жисмоний саломатлик ҳақида гапирамиз, лекин руҳий саломатлик инсон учун бир хил даражада керакдир. Миллиардерлар сокин ўтириб, медитация билан шуғулланиш хотирани ривожлантириш ҳамда стрессга қарши курашда энг самарали усул эканлигини билишади. Мисол учун, Twitter ижрочи директори Жек Дорсей ҳар куни медитация қилиш учун 05:00 да уйғонади. Ҳозирда унинг капитали 5 млрд доллардан ошган.
5. Улар барвақт бошлашади
Гап сизнинг молиявий ҳолатингиз ҳамда иш карьерангиз ҳақида бормоқда. Пулингизни тўплашни бошланг ва вақти келса, дарҳол инвестицияга сарфланг. Инвестиция қилинган оз миқдордаги маблағ миллионлар келтира олади.
Бу ҳолатда ёшингизнинг аҳамияти йўқ. Марк Цукербергни олайлик, у 33 ёшда ва 50 млрд доллардан ортиқ капиталга эга. Агар қулай фурсат пойлаб кутиб ўтирсангиз, у ҳеч қачон келмаслиги мумкин.
6. Улар ҳамкорлик қилишади
Миллиардерлар ўз-ўзидан бойиб қолишмаган. Улар муваффақиятга нафақат тўсиқлар билан курашиш, балки бошқа одамлар билан ҳамкорлик қилиш билан эришган.
“Муваффақият гарови: бадавлат кишиларнинг кундалик одатлари” китоби муаллифи Томас Корли бадавлат инсонларнинг самарали мулоқот (конференциялар, мижозлар билан учрашувлар ёки шунчаки қаҳва устида суҳбат)га иложи борича кўпроқ вақт ажратишини таькидлаган. Шундай экан, кўпроқ мулоқотда бўлинг.
7. Улар учун “йўқ” сўзининг ўзи йўқ
Опра Уинфрининг айтишича, “йиқилмаган одам – бу ҳеч қачон юқорига интилмаган одамлардир”. Айнан шу фалсафа орқали миллиардерлар қаторига қўшилди. Ҳозирда унинг банк ҳисоб рақамларида 3 млрд доллар мавжуд.
Барча миллардерлар ва муваффақиятли инсонларда ягона умумий қараш мавжуд: улар ҳаётлари давомида камдан кам “йўқ” сўзини амалда ишлатишади. Тўлқинга қарши сузгандагина қирғоққа етиб олиш мумкин.
Мисол учун, ёзувчи Пауло Коэльони олайлик. Унинг “Алкимёгар” асари дастлаб ўз юртида неча маротаба нашрлардан қайтариб юборилган. Ҳозирги кунда эса, бу асар бестселлерга айланган ва 70 дан ортиқ тилга таржима қилинган
“Йўқ” – бу сиз учун шунчаки кимнингдир шахсий фикри бўлиши керак. Омадли кишиларнинг ўзига хослиги шундаки, улар хавотир ва инкорларга қарамай мақсад сари интилаверишади. Бундай тўсиқлар иродангиз қанчалик мустаҳкамлигини белгилайдиган омилга айланиши керак.
Шундай экан, эртани қўйинг– ҳозирдан бошланг!

Шаҳруллохон Лутфиллохонов