Заҳарланишдан камида 21 киши вафот этган.
Малайзияда алкоголь маҳсулотларига қўйиладиган солиқ катта бўлгани сабаб, қашшоқ ҳамда мигрантлар орасида арзон, қўлбола спиртли ичимликлар кенг тарқалган.
Соғлиқни сақлаш вазири Дзулкефли Аҳмаднинг айтишича, пойтахт Куала-Лумпур ва унинг ёндош ҳудудларида жами 57 та заҳарланиш ҳолати кузатилган. Ҳафта давомида бу рақам ошиши кутилмоқда.
Заҳарланганларнинг 5 нафари малайзиялик, қолганлари эса Бангладеш, Индонезия, Мьянма ва Непалдан келган мигрантлардан иборат.
Текширув ишлари жадал кетмоқда. Заҳарланишга асосий сабаб сифатида алкоголга қўшиладиган метанол моддасининг меъёрдан ортиқ ишлатилгани кўрсатилмоқда.
Ҳозирга қадар етти киши айбдор сифатида ушланган.