...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги интернет тезлигини танқид қилди. Бу “Ўзтелекомга” таъсир қилармикан?


19:55, 19.09.2018 Жамият
 5 431

Ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик миллий дастур ишлаб чиқилади.

Аввалроқ, ЎЗбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари ва коммуникациялари тизимидаги ишларни таҳлил қилиш, соҳани жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилашга бағишланган йиғилиш ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбектелеком” компаниясининг нуфузини ошириш, “Ўзмобайл” миллий мобиль алоқа операторини ривожлантириш бўйича топшириқлар берган.
 
Соҳада хизматларни экспорт қилиш етарли эмаслиги, бу кўрсаткични кескин ошириш, энг аввало, дастурий таъминот яратиш ва экспортни кўпайтириш кераклиги таъкидланган.
 
Телефон ва интернет фойдаланувчиларига кўрсатилаётган хизматлар сифати пастлиги, мавжуд алоқа тармоқларининг атиги 27 фоизи оптик толали, қолгани мис симли линиялардан иборат экани танқид қилинган. Интернет тармоғига уланиш тезлигини ошириш, алоқа тармоқларини тўлиқ оптик толага алмаштириш бўйича кўрсатмалар берилган.
 
“Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш, интерактив давлат хизматлари кўрсатишни кескин яхшилаш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Почта алоқаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги таъкидланган. Ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш масаласига эътибор қаратилган.
 
Соҳада кадрлар танқислиги сезилаётгани, Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиалларида илмий салоҳиятга эга педагоглар бор-йўғи 21 фоизни ташкил этиши қайд этилган. Шу боис университетда ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва илмий-тадқиқот ишлари кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланган.
 
Хорижий тажрибани чуқур ўрганган ҳолда, Ўзбекистонда ахборот-коммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик миллий дастурни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Интернет Ахборот технологиялари ва коммуникациялари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар