Дунёнинг энг бой одамлари рўйхатидан ўзбек миллиардери ҳам жой олди.
Журналда дунёнинг 72 мамлакатидан 2208 нафар миллиардер номи келтирилган.
Ушбу рўйхатнинг 118 ўринида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган, россиялик ўзбек миллиардери Алишер Усмонов қайд этилган.
Шунингдек, Усмонов бир неча йиллардан бери Россиядаги энг бой одамлар ўнталигига кирган дунёдаги энг бой ўзбек бўлиб қолмоқда.