Мазкур ўйиннинг тақдири деярли Португалиядаги биринчи ўйинда деярли ҳал этилиб бўлган эди.
Мазкур ўйиннинг тақдири деярли Португалиядаги биринчи ўйинда деярли ҳал этиб бўлинганди.
Аммо шунга қарамай, Юрген Клопп шогирдлари бугун кучли таркиб билан майдонга тушишни афзал кўришди.
Лекин 90 дақиқа давомида дарвозаларга тўп киритилмади якунда “Ливерпуль” жамоасини қониқтирадиган 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Шу тариқа, “Реал” “ПСЖ”ни Парижда мағлуб этиб, чорак финалга йўлланма олган бўлса, “қизиллар” дастлабки ўйиндаги йирик ғалаба эвазига мусобақадаги иштирокларини давом эттирадиган бўлишди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз, “Ливерпуль” сўнгги 10 йилликда илк марта ЕЧЛ чорак финалида ўйнаш ҳуқуқини расмийлаштирди.
ЕЧЛ, нимчорак финал.
Жавоб ўйини.
“Ливерпуль” – “Порту” 0:0.
“Ливерпуль”: Кариус, Гомес, Матип, ван Дейк, Ловрен, Морено, Милнер, Жан (Клаван, 80), Хендерсон, Мане (Салоҳ, 74), Фирмино (Ингз, 62), Лаллана.
“Порту”: Касильяс, Перейра, Фелипе, Рейес, Диогу Далот, Корона, Андре Андре (Сержиу Оливейра, 62), Оливер Торрес, Уорис (Рикарду Перейра, 68), Бруну Кошта, Браими, Абубакар (Гонсалу Пасиенсия, 80).
Огоҳлантиришлар: Андре Андре (34), Хендерсон (59), Диогу Далот (90).
Дастлабки учрашув: 5:0.