...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда нафақа тўлаш таклиф этиляпти


17:49, 05.09.2018 Жамият
 5 689

Президентнинг янги фармонида ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда нафақа тўлаш таклиф қилиняпти.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентнинг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимининг самарадорлиги ва ижтимоий адолатлилигини ошириш бўйича қўшимча чоралар” тўғрисидаги фармони лойиҳаси жойлаштирилди.
 
Унда жорий йил 1 октябрдан барча ишловчи пенсионерларга тўлиқ миқдорда нафақа тўлаш таклиф қилиняпти.
 
Бундан ташқари, 2019 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашдаги максимал иш ҳақини ЭКИҲнинг 8 бараваридан 10 бараваригача ошириш режалаштириляпти.
 
Шунингдек, кейинги йил бошигача пенсияни ҳисоблашдаги максимал иш ҳақининг оширилишини ҳисобга олиб, нафақа миқдори қайта ҳисоблаб чиқилиши кутилмоқда.
 
Бу йил ишловчи пенсионерларнинг нафақаларини тўлаш учун лозим бўлган маблағлар биринчи ярим йилликдаги юқори даромад ҳисобидан ажратилади. Келаси йилдан бу каби маблағлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг 2019 йил учун кирим ва чиқим кўрсаткичларини шакллантириш давомида инобатга олинади.
 
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ишловчи пенсионерлар ўзларига белгиланган пенсиянинг 50 фоизини олади. Айрим соҳа ходимларигина истисно тариқасида 100 фоиз пенсия олади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Пенсия Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар