...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда доллар ва евронинг янги қиймати белгиланди


17:44, 05.09.2018 Жамият
 8 597

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 5 сентябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7842 сўм, 93 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 15 сўм 70 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 99 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9097 сўм 1 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 116 сўм 17 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 29 тийинга арзонлаган.
 
Қозоғистон тенгеси 21 сўм 57 тийинни, 1 Қирғизистон соми 113 сўм 83 тийинни, 1 Тожикистон сомони 832 сўм 82 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар