...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Босимга дош беролмаган кўприк қулаб тушди


16:30, 05.09.2018 Олам
 6 879

Қутқарувчилар ҳамон қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.

Кеча, 4 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида кўприкнинг бутун бир қисми қулаб тушди. Вайроналар остида микроавтобус, тўртта енгил автомобиль ва кўплаб мотоцикллар қолиб кетган.
 
Ҳодиса сабаб ҳозирча бир киши ҳалок бўлган, 25 киши жабрланган. Ҳиндистон қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишларини давом эттиряпти.
 
Маълум бўлишича, 40 ёшли кўприк тирбандлик вақтида қулаб тушган. Ҳалокат вақтида кўприк остидан автомобиллар ҳаракатланаётган бўлган, ҳайдовчиларнинг кўпи қутқарилган. Жабрланганлар шифохонага олиб борилган. Баъзиларнинг аҳволи жуда оғир деб баҳоланяпти.
 
Ҳукумат вайроналар остида яна одамлар бўлиши мумкинлигини таъкидласа, қутқарувчилар қурбонлар сони ортишини айтяпти. Ҳалокатга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ҳиндистон Кўприк ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!