...
МЕНЮ
ONLINE TV

Скрипаль яна бир мамлакат разведкаси билан ҳамкорлик қилган


14:03, 07.09.2018 Олам
 5 165

Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль Россия ва Буюк Британия ўртасидаги можароларнинг сабаби бўлиб келяпти.

Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль охирги йиллар давомида Испания разведкаси билан ҳамкорлик қилган ва унинг ходимлари билан учрашиб турган. Бу ҳақда “The New York Times” нашри хабар бермоқда.
 
Нашрнинг таъкидлашича, бундай маълумотни испан разведка хизмати ходими ғамда Испания Ҳукмати фаолиятини кузатиб борувчи ёзувчи ва журналист Фарнандо Руэда айтмоқда.
 
“Скрипаль Испанияга келишда давом этарди”, дейди Руэда.
 
У бундай маълумотни испан разведкаси ходимидан олган. Мақолада ёзилишича, Скрипаль охирги йилларда Испанияда бер неча марта мамлакат разведкаси ходимлари билан учрашган.
 
Испания полициясининг собиқ ходими Скрипаль Испания разведкасига Россиядаги уюшган жиноятчилик ҳақида ахборот бериши мумкинлигини таъкидлаган.
 
Қайд этилишича, Скрипаль 2012 йилда Чехия разведкаси билан ҳамкорлик қилиш учун Прагага, Эстония разведка хизмати ходимлари билан учрашиш учун Таллинга борган. Аммо бу учрашувлар Британия ташқи разведкаси буйруғи билан амалга оширилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг заҳарланишида Россиянинг қўли борлигига оид далил борлигини айтганди.
 
Заҳарланишда айбланаётган икки шахс Россия разведка хизматлари ходими ҳисобланади. Тереза Мэй заҳарлаш учун буйруқ Кремлдан келганини таъкидлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сергей Скрипаль разведка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!