...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сержант хизмат қуроли билан командирини отиб ўлдирди


12:14, 07.09.2018 Олам
 18 387

Воқеа туман ИИБ ҳовлисида содир бўлган.

Кеча, 6 сентябрь куни Қозоғистоннинг Ғарбий-Қозоғистон вилояти Чапаево аҳоли пунктида полиция сержанти хизмат қуроли билан ўз командирини отиб қўйди.
 
Хабар қилинишича, ҳодиса куннинг иккинчи ярмида, туман Ички ишлар бўлими ҳовлисида содир бўлган.
 
“Акжаик туманининг Чапаево аҳоли пункти Ички ишлар бўлими ҳудудида полиция сержанти взвод командирига хизмат қуролидан ўқ узди ва у олган жароҳати натижасида ҳалок бўлди”, дейилган вилоят полицияси хабарида.
 
Маълум қилинишича, ўқ узган сержант 24 ёш, взвод командири эса 29 ёш бўлган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан “қотиллик” моддаси билан судгача тергов ишлари бошланган. Воқеага нима сабаб бўлгани ўрганиляпти. Сержант ҳибсга олинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозоғистон қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!