...
МЕНЮ
ONLINE TV

Музлар эрий бошлади. Россия ва Буюк Британия дастлабки келишувга эришди


18:40, 28.12.2018 Олам
 6 059

Расмий Москва ва Лондон алоқалари Сергей Скрипаль заҳарлангандан кейин совуқлашиб кетганди.

Россия ва Буюк Британия 2019 йил январь ойидан дипломатик ваколатхоналарида ходимлари сонини аста-секин тиклаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Россия Федерациянинг қиролликдаги элчиси Александр Яковенко маълум қилган.
 
“Биз тахминан январь ойидан ҳам Москвада, ҳам Лондонда дипломатик таркибни тиклаш бўйича принципиал келишувга эришдик. Ишонаманки, бу барча ходимлар учун қўлланади, ақалли ярим элчихона қайта тикланади”, деган элчи Яковенко.
 
Яковенко дипломатик таркибнинг тикланишини икки мамлакат алоқаларидаги ижобий қадам деб атаган.
 
Маълумот учун, расмий Москва ва Лондон алоқалари Россия Давлат разведка бошқармасининг айғоқчиликда айбланган собиқ полковники Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланганидан кейин кескин ёмонлашиб кетганди.
 
Британия томони бу воқеада Россияда ишлаб чиқарилган заҳарли моддадан фойдаланилган деб топди. Расмий Лондон шундан сўнг ўзи ва иттифоқчилари ёрдамида Россияга босим ўтказа бошлади. Бу дастлаб кўплаб мамлакатлардан рус дипломатларининг чиқариб юборилишида кўринди. Британия Россия дипломатик ваколатхоналарининг 23 нафар ходимини мамлакатдан чиқариб юборди. Россия ҳам аналогик жавоб қайтарди ва Британиянинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасини ёпиб қўйди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Буюк Британия Сергей Скрипаль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!