Тугаб бораётган 2018 йил QALAMPIR.UZ интернет нашри учун кўплаб ютуқларга бой бўлди. Бугун, 28 декабрь куни сайт навбатдаги мукофотларни қўлга киритди.
2014 йилдан буён Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази йил давомида фаол ҳамкорлик қилган, икки мамлакат ва қардош халқлар ўртасида дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келган ОАВ ва журналистларни тақдирлаб келади.
31 декабрь - Дунё озарлари бирдамлиги куни олдидан бугун, 28 декабрь куни Ҳайдар Алиев номидаги маданият марказида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда кўплаб журналистлар қаторида QALAMPIR.UZ мухбирлари - Суннатилла Абдуллаев ва Манзура Сайфиддинова интернет-нашрда эълон қилинган энг яхши мақола учун мукофотни қўлга киритдилар.
QALAMPIR.UZ 3 йиллик фаолияти давомида нафақат Ўзбекистон, балки халқаро майдонда рўй бераётган энг муҳим воқеаларни ўқувчиларга узатиб келмоқда. Қолаверса, хорижий мамлакатларнинг бугунги сиёсий ҳолати, халқаро алоқалар ҳақида кўплаб таҳлилий мақолалар эълон қилинмоқда.
Бу йил QALAMPIR.UZ сайти ижодкорлари Озарбайжон шаҳарларида бўлиб қайтишди. Сафар самараси ўлароқ Озарбайжоннинг бой маданий мероси, такрорланмас меъморчилиги, тарихи, шаҳарлари ҳақида бир қанча мақолалар эълон қилинди. Бакудаги Қиз қалъасидан тортиб, Ганжада жойлашган шиша идишлардан қурилган уй бўладими ёки Шамаҳидаги 8 асрдан қолган масжид, ҳатто, Лахич ҳунармандчилиги ҳақида ўнлаб мақолалар ёзилди.
Кириб келаётган 2019 йилда эса Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари QALAMPIR.UZ’да доимий равишда ёритиб борилиши билан бирга, ижодий жамоа яна бу кўҳна мамлакатга сафар қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ жамоаси бу йил "Олтин қалам" мукофоти, "Йилнинг фаол журналисти" танловлари ғолиби бўлдилар. Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбайжон, Москва, Индонезия, Германия, Италия каби мамлакатларга сафар қилдилар.