...
МЕНЮ
ONLINE TV

Паркентда ИИБ ходими калтакланди


18:06, 28.12.2018 Жамият
 13 549

ИИБ ходими фуқарони тартибга чиқариш ниятида бўлган.

Кеча, 27 декабрь куни Тошкент вилоятининг Паркент туманида фуқаро ва ИИБ ходими ўртасида ноҳуш воқеа юз берди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Паркент тумани ИИБ профилактика инспектори М.Ч. хизмат вақтида ва хизмат кийимида “Навдак” МФЙда яшовчи М.С.нинг уйига чақирилган. М.Ч. етиб келиб, фуқаро М.С. Мажбурий ижро бюоросининг Тошкент вилояти Паркент тумани ходими К.Д. билан жанжаллашаётганини кўрган.
 
ИИБ ходими М.С.ни тартибга чақириб, маҳалла фуқаролар йиғини идорасига олиб бормоқчи бўлганида у профилактика инспектори М.Ч.нинг қонуний талабларига бўйсунмай, боши билан уни юзига уриб жароҳат етказган.
 
Натижада ходимга шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. М.С. эса қўлга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МИБ Паркент тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар