...
МЕНЮ
ONLINE TV

МИБ яраштирув билан шуғулланмоқда


17:21, 28.01.2019 Жамият
 4 759

Бухоро вилоятининг қатор туманларида ўндан ортиқ оила яраштирилган.

Мажбурий ижро бюориси Шофиркон тумани бўлими иш юритувига қарздор Ўктам Сафоевдан ундирувчи Мунира Қудратованинг фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг қарорига биноан 2018 йил 12 июлда келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқариб, қарор нусхаси томонларга юборилган.
 
Шунингдек, ижро ҳаракатлари давомида алимент ундируви тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор ва ундирувчини яраштириш, вояга етмаган фарзандларни қаровсиз, яъни ота-онасиз қолдирмаслик, уларни келажакда яхши комил инсон сифатида вояга етказиш тўғрисида тушунтириш олиб борилган ва тадбир давомида қарздор Ўктам Сафоев ва ундирувчи Мунира Қудратовалар оиласи яраштирилган.
 
Ҳозирги кунда ушбу тадбирлар давомида Қоракўл туманида 3 та, Жондор туманида 2 та ҳамда Олот туманида 8 та оилалар яраштирилиб, алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари иш юритувидан тугатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МИБ алимент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар