...
МЕНЮ
ONLINE TV

МИБга яна бир вазифа юклатилди


19:21, 22.11.2018 Жамият
 20 268

2019 йил 1 январдан бошлаб янгича тартиб жорий этилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси зиммасига 2019 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
 
Фармонга кўра, 2019 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб жорий этилади, унга кўра:
 
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади;
 
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўлов бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлаш асосида амалга оширилади;
 
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар тўлаш бўйича жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан тўлов олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда судларга киритилади;
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:МИБ Маиший чиқинди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар