Uzavtosavdo платформаси дилерлик марказларида автомобиль хариди жараёнини сохта аризалардан тозалаш мақсадида оптималлаштириляпти.
Uzavtosavdo платформасини оптималлаштириш дилерлик марказларида автомобиль хариди жараёнида юзага келаётган сохта аризалардан тозалаш мақсадида амалга оширилмоқда. Автомобиль брони 1 кун сақланади. Ушбу муддат тугагач танланган автомобиль брондан олинади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 ноябрь куни GM Uzbekistan автомобилларини онлайн режимда харид қилиш учун Ўзбекистонда биринчи тўлиқ автоматлаштирилган Uzavtosavdo интернет ва мобил платформаси ишга туширилди.