...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan яна бир дилерлик маркази раҳбарини ишдан олди


17:17, 16.01.2019 Жамият
 4 905

Мижозлар билан мулоқотда автосалон ходимларининг малакасизлиги белгиланган тартибга мос келмаган.

GM Uzbekistan томонидан дилерлик корхоналарининг фаолиятини текшириш давомида “Ўзавтосаноатсервис” МЧЖга қарашли AS-Jizzaxservis шўъба корхонасида тизимли равишда хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган.
 
Хусусан, мазкур автосалон фаолияти юзасидан юридик ва жисмоний шахслардан бир қатор мурожаатлар келиб тушганлиги, мурожаатлар автосалоннинг мижозларга нисбатан қўпол муомалада бўлиш ҳамда коррупцион ҳаракатлар билан боғлиқлиги аниқланган.
 
Маълум бўлишича, автосалонда сотув жараёнлари шаффофлигини таъминлайдиган ва автомобиль сотиб олаётган мижозларга қулай шароит яратувчи тизимли ишлар ташкил қилинмаган. Мижозлар билан мулоқотда автосалон ходимларининг малакасизлиги белгиланган тартибга мос келмаган.
 
Автосалонда ахборотлар доимий равишда янгиланмагани, корхонада Call-center фаолиятининг тегишлича ташкил этилмаганлиги харидорларга автомобиль хариди жараёнида бир қатор ноқулайликлар туғдирган.
 
Юқорида қайд этилган ҳолатлар натижасида AS-Jizzaxservis шўъба корхонаси раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Мавжуд камчилик ва хатоларни бартараф этиш янги раҳбар зиммасига юкланди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan AS-Jizzaxservis 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 172

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар