...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Пойтахт банк” раисига ўринбосар тайинланди


17:31, 16.01.2019 Жамият
 5 681

“Пойтахт банк”ка ўтган йилнинг 29 декабрида лицензия берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Марказий банк ижро аппарати раҳбари ўринбосари Улуғбек Умарович Абраев “Пойтахт банк” Бошқарув раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
 
Улуғбек Абраев бунга қадар Марказий банк Тижорат банкларига лицензия бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти бош иқтисодчиси, кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори ўринбосари-бошқарма бошлиғи, ижро аппарати раҳбари ўринбосари вазифаларида хизмат қилган.
 
Маълумот ўрнида, “Пойтахт банк”ка Марказий банкнинг ўтган йилнинг 29 декабрдаги қарори билан лицензия берилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Пойтахт банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар