...
МЕНЮ
ONLINE TV

МАК “Орзу кемаси”нинг рейсдан олиниши бўйича маълумот берди


17:49, 16.01.2019 Жамият
 5 008

Миллий авиакомпания самолётларнинг рейсдан олиниш сабабини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясига қарашли Boeing 787 Dreamliner ишдан чиққани ва рейсдан олингани ҳақида хабарлар тарқалганди.
 
Миллий авиакомпания ушбу хабарлар юзасидан расмий ахборот берди.
 
Унда айтилишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК халқаро стандартларга мос тушувчи парвозларни амалга оширишда давом этмоқда. Компания авиапарки таркибидаги барча ҳаво кемалари режали техник кўрик ва модификациядан мунтазам равишда ўтказилади. Шу вақтда самолётлар рейслардан олинади.
 
“Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу жараёнлар янги ҳаво кемаларига, жумладан, Boeing-787 Dreamliner’га ҳам қўлланилади. Аввал хабар берилганидек, авиакомпаниянинг Dreamliner’ларидан бири режали хизмат кўрсатиш ва модификацияга йўлланган, уларнинг якуни бўйича худди шу турдаги иккинчи ҳаво кемаси ҳам бундай жараёнларга юборилди”, дейилади МАК хабарида.
 
Расмий ахборотда келтирилишича, нотўғри маълумот тарқалишининг олдини олиш мақсадида Uzbekistan Airways томонидан Boeing ва General Electric компаниялари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Boeing 787 Dreamliner Ўзбекистон ҳаво йўллари\ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар