...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдан Нью-Йоркка биринчи тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилди


19:23, 27.07.2017 Жамият
 2 946

Boeing 787 Dreamliner самолёти Нью-Йоркнинг Жон Кенниди номидаги аэропортига қўнди.

Аввалроқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК жорий йилнинг 27 июлидан 27 октябрига қадар Тошкент–Нью-Йорк–Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри қатновларни йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 27 июль куни тонгги соат 8:40 да Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”дан учган Boeing 787 Dreamliner самолёти Нью-Йоркнинг Жон Кенниди номидаги аэропортига Тошкент вақти билан соат 21:30 да қўнади.
 
Бу Ўзбекистон фуқаро авиацияси ҳаётидаги биринчи нон-стоп (тўхтамасдан учадиган) парвоз бўлиб, Миллий авиакомпаниянинг ривожида янги давр ҳисобланади.
 
13 соат давом этаётган парвозни Учувчилар мажмуаси директори ўринбосари Сергей Ким, авиакомпания бош штурмани Станислав Гурфинкель, Boeing 787 ёзги отряд қўмондани Асаджон Турсунов, иккинчи учувчилар Рустам Қўрғонов ва Олимжон Узоқовдан иборат экипаж бошқармоқда. Бортда 237 нафар йўловчи бор.
 
Нью-Йоркдан Тошкентга қайтадиган самолёт эртага, 28 июль куни маҳаллий вақт билан соат 11:35 да йўлга чиқади. Уни Павел Маргачев, Алексей Маркин ва Улуғбек Ишмаҳаммедов бошқаради.
 
Ушбу тарихий воқеа сабабли Тошкент халқаро аэропортида байрамона маросим ташкил этилиши режалаштирилган.
Сумбула

Теглар:Boeing 787 Dreamliner 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Муроджон
09:22 28.07.2017

Езги комплекс эмас, парвоз комплекси (лётный комплекс).



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар